17 июл куни тахминан соат 22.00 да Тошкентда ички ишлар бош бошқармасининг собиқ ходими Cobalt’да фуқарони уриб юборган. У машинада йўл четидаги кафега келиб урилган. Бу ҳақда Ички Ишлар бош бошқармасининг Ахборот хизмати маълум қилди
Ҳодиса оқибатида кафеда бўлган 1989 йилда туғилган Бекзод М. ва ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага етказилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бекзод М. жабрланувчи деб тан олинди, ҳайдовчи эса гумонланувчи сифатида жалб этилди.
Қайд этиш жоизки, қонун олдида ҳамма баробардир: жиноят содир этган ҳар бир инсон қилмиши учун жавобгарликка тортилади.
