Энди Лионель Месси “Барселона”да ўйнамайди
Афсуски узоқ кутилган келишув амалга ошмади, Месси “Барселона” клубини расман тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
“Клуб ва футболчи ўзаро келишувга эришган бўлса ҳам, молиявий ва бошқа тўсиқлар (Ла-Лига қонунлари) сабаб янги шартнома имзолашнинг имкони бўлмади.
Шу сабабли ҳам Месси “Барселона”да қола олмайди. Икки томон ҳам янги шартнома амалга ошмаганидан чуқур афсусда. Клуб Мессининг келажакдаги фаолиятига омад тилайди”, – дейилади клуб расмий баёнотида.
Начора, янги мавсумда бир қатор афсоналарни ўз жамоаларида кўрмаймиз шекилли. Бунгача “Реал”ни Серхио Рамос ва Рафаэль Варан тарк этган, “Бавария” эса Давид Алабани қўйиб юборган, “Манчестер Сити” ҳам Серхио Агуэро билан хайрлашган эди.
