Путин - рақобатда ким биринчи бўлса ўша дунёни бошқаради - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Путин – рақобатда ким биринчи бўлса ўша дунёни бошқаради

ByМухбир

Fev 11, 2021

Россия президенти Владимир Путин бутун дунёда фан ва технологиялар учун глобал рақобат тобора ўсиб бораётганини ва бунда ким биринчи бўлса, ўша дунёни бошқаришини маълум қилди.

«Бутун дунёда фан ва технологиялар учун глобал рақобат жадаллик билан ўсиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу борада кимда-ким илдамлаб кетса, ўша бутун инсониятнинг кейинги тараққиётини белгилаб бериши муқаррар», — деди у фан ва таълим кенгашида.

Президент илмий ва технологик суверенитет Россиянинг ҳозирги ва келажакдаги масаласи эканлигини таъкидлади. Россияда илм-фан соҳасида етакчилар қаторида бўлиш учун ҳамма шароит бор, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

156