Қашқадарёда 18 ёшли қиз севган йигити томонидан зўрлаб келинган видеолавха юзасидан расмий маълумот берилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда 18 ёшли қиз севган йигити томонидан зўрлаб келинган видеолавха юзасидан расмий маълумот берилди

ByМухбир

Avg 7, 2021

Маълум қилинишича , Қарши шаҳар “Қавали” МФЙда яшовчи М.Ш. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, 2020 йил октябрь ойининг бошидан 2021 йилнинг 01 февраль кунига қадар вояга етмаган қизи Ш.Ж.ни Ш.Қ. исмли фуқаро Қарши шаҳар “Қавали” маҳалласида яшовчи Ф.М.ни яшаш хонадонига бир-неча бор мунтазам равишда олиб бориб “сенга уйланаман” деб уни алдаб, ҳамда унинг қаршиликларига қарамасдан у билан жинсий алоқада бўлиб номусига текканлигини, шу сабабли Ш.Қ.га нисбатан қонуний чора кўришликни билдирган.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ш.Ж.га нисбатан бир неча бор судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, экспертиза хулосалари олинган. 

Терговга қадар текшириш харакатлари натижасига кўра, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси томонидан фуқаро Ш.Ж.нинг аризаси юзасидан фуқаро Ш.Қ.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилиб, тўпланган ҳужжатларга асосан, ЖПКнинг

83-моддаси 2-банди тартибида жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва натижаси аризачи М.Ш.га алоқа хати орқали ёзма маълум қилинган.

Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ҳужжатлар Қарши шаҳар прокурори томонидан Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

305