Мурод Хонтўраевнинг шогирди ўлдириб кетилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 1st, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Мурод Хонтўраевнинг шогирди ўлдириб кетилди

ByМухбир

Avg 17, 2021

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалди. Видеода айтилган сўзларга кўра, Элбек Раҳимовни дўппослаган шахсларнинг қўлида пичоқ ва тўппонча бўлган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди. Унинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

125