• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади

ByМухбир

Avg 18, 2021

Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:
➖ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.

🔰 Болалар нафақасини тайинлашда:
👉 инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
👉 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
👉 унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.

🔘 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

🔸 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
🔸 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

🔸 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.
📌 Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

☑️ Huquqiy axborot‘да маълум қилинишича, моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

147