Яна бир ҳамюртимиз UFC билан шартнома имзолади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Яна бир ҳамюртимиз UFC билан шартнома имзолади

ByМухбир

Avg 19, 2021

UFC промоушени билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик яккакураш усталари сони тўрт нафарга етди.
Маҳмуд Мурадов, Зарруҳ Адашев ва Лилия Шакировадан сўнг Саидёқуб Қаҳрамонов ҳам дунёнинг энг кучли аралаш яккакураш лигаси жангчисига айланди. У уч кундан сўнг промоушендаги дебют жангини ўтказади.

Қаҳрамонов 21 куни (Ўзбекистонда 22 август куни тонги) АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги UFC APEX аренада ўтказиладиган UFC on ESPN 29 турнирида Тревин Жонсга қарши октагонга кўтарилади.

Ушбу жанг ўта енгил вазн (bantamweight) тоифасида бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жанги эса Келвин Гастелум ва Жаред Каннонье ўртасида ўтказилади.

Маълумот учун, Саидёқуб Қаҳрамоновнинг ММАдаги рекорди 8-2 бўлса, Тревин Жонснинг кўрсаткичлари 13-6 ни ташкил этади.

64