Тошкентда шиналар ўғрилари қўлга тушди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда шиналар ўғрилари қўлга тушди

ByМухбир

Avg 20, 2021

Бемор сифатида республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига келган фуқаро ўзининг Lacetti русумли  автомашинасини  касалхона автотураргоҳида  қолдириб ичкарига кирган. Хасталиги  жиддий бўлгани учун учун уни касалхонадан қайтиб чиқиш имконияти бўлмаган. Ўша куни тунги соат 01:20 да эса кутилмаганда унинг автомашинасига уланган пульт сигнализацияси ишлаб кетади. Беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун машинасидан хабар олиш имкони бўлмайди.

Бу имкониятдан фойдаланган ўғрилар унинг автомашинасини 4 та ғилдирагини ечиб кетишади. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди.

Жиноят қидирув ходимлари томонидан шифохона камералари кўздан кечирилганда жиноят содир этишда гумонланаётган шахслар воқеа жойига оқ рангли Spark автомашинасида келгани маълум бўлди ва тезда автоулов қайд этилган манзилга йўл олинди. Гумондор И.А  ва Т.А хонадони кўздан кечирилганда  Gentra русумли автоуловга тегишли шина ва дисклар топилади.

Тергов ҳарактлари давомида аниқланишича, иккала шоввоз  аввал ҳам пойтахтнинг Юнусобод, Чилонзор, Учтепа туманларида 7 та автомобиль балонини ечиб, уларни эҳтиёт қисмлар дўконига  пуллаган.

Гумондор И.А  ва Т.А.га Жиноят кодексининг 169 моддасига асосан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

102