• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Толибон» ҳаракатининг қаердан даромад олаётгани маълум бўлди

ByМухбир

Avg 20, 2021

Таъкидланишича, ҳаракатнинг асосий даромади гиёҳванд моддалар савдоси, тоғ-кон қазилмалари, солиқ ва божлардан келади. Маълумотларга кўра, ҳаракатнинг йиллик даромади 1,6 миллиард долларни ташкил этади. «Толибон» ҳаракати бу пулнинг катта қисмини маош, қурол-яроғ хариди ва ҳаракат жангариларини ўқитишга сарфлаши таъкидланган. Бу ҳақда «CGTN» телеканалига таяниб, «Спутник» хабар берди.

Таққослаш учун шуни айтиш мумкинки, ўтган йили Афғонистон ҳукуматининг бюджети 5,5 миллиард долларни ташкил қилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, «Толибон» ҳаракати 2018 йилдан 2019 йилгача 400 миллион доллардан кўпроқ даромад олган.

Қайд этилишича, Афғонистон дунёдаги опий гиёҳванд моддасининг 84 фоизини етиштиради.

2020 йилда мамлакат конларидан олинган фойда тахминан 464 миллион долларни ташкил этган. Бундан ташқари, «Толибон» ҳаракати ўз назоратидаги йўлларда ҳайдовчилардан, шунингдек, сотувчилардан ҳар йили қўшимча 160 миллион доллар пул йиғиши қайд этилган. Маълум бўлишича, ҳаракат мамлакатга олиб кириладиган товарларга ўз хоҳишига кўра бож солади.

352