Маълум бўлишича, ҳолат Сариосиё тумани Сухуда маҳалласи ҳудудидан ўтган 4R-107 автомобиль йўлининг 29-километрида 19 август куни содир бўлган. Хавфли бурилиш пайтида баллони ёрилиб кетган «Камаз» машинаси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган «Lacetti» автомобили билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Ички ишлар ходимлари ҳудудда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борган.
