Афғонистонда иккита террорчилар ташкилоти — «Ироқ ва Шом Ислом давлати» (ИШИД) ва «Ал-Қоида»нинг мавжудлиги сақланиб қолмоқда.
Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирби айтиб ўтди. Унинг қўшимча қилишича, жангариларнинг аниқ сони АҚШга номаълум.
Шунингдек, Пентагон вакили Афғонистонда америкаликларга нисбатан зўравонлик содир этилаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда эканини билдирган. Унинг таъкидлашича, АҚШ «Толибон»га бундай ҳаракатлар қабул қилинмаслигини маълум қилган.
