Ўзбекистон орқали эвакуация қилинаётган афғонистонлик ҳомиладор аёл Тошкентда фарзандли бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистон орқали эвакуация қилинаётган афғонистонлик ҳомиладор аёл Тошкентда фарзандли бўлди

ByМухбир

Avg 21, 2021

Ўзбекистон орқали эвакуация қилинаётган афғонистонлик ҳомиладор аёл Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлимида фарзандини дунёга келтирди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Афғонистонда ҳукумат алмашиш жараёнлари фонида кўплаб давлатлар ўз фуқароларини ҳамда афғонистонликларни эвакуация қилишга киришган. Ўзбекистон ушбу жараёнлар учун ўз ҳаво йўлларини очиш орқали инсонларни Афғонистондан хавфсиз кўчиришга ҳисса қўшмоқда. Таъкидланишича, Тошкент аэропортига қўнган инсонларнинг саломатлиги ҳам назоратга олинган.

Вазирликнинг маълум қилишича, Афғонистондан парвозлар амалга оширилаётган аэропортнинг ўзида тиббий пункт ташкил этилган бўлиб, унга тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясидан бригада навбатчилари жалб этилган. Тиббий ёрдамга эҳтиёж сезган инсонларга зарур хизматлар кўрсатилмоқда.

«Куни кеча 1999 йилда туғилган афғонистонлик фуқаро Э.А. ‘Ҳомиладорлик 1. Туғруқ 1. 39—40 ҳафта’ ташхиси билан тез тиббий ёрдам бригадаси орқали Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлимига ётқизилган. Кеча оқшом ушбу муассасада 22 ёшли Э.А. илк фарзандини дунёга келтирди», — дейилади хабарда.

Афғонистонлик ёш она 3 килограмм 840 грамм вазн билан туғилган ўғлини ўзбек шифокорлари ёрдамида қўлига олган. У маълум муддат мутахассислар назоратида бўлиб туради.

112