UFC Vegas 34. Асосий жанг қатнашчиси Гастелум иккинчи уринишдагина вазн қила олди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

UFC Vegas 34. Асосий жанг қатнашчиси Гастелум иккинчи уринишдагина вазн қила олди

ByМухбир

Avg 22, 2021

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.
UFC Vegas 34 турнирининг марказий жанги ўрта вазн тоифасида ўтказилади. Унда рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олиб турган Жаред Каннонье 9-ўринда бораётган Келвин Гастелумга қарши октагонга кўтарилади.

!–noindex–>

Қизиғи, Гастелум иккинчи уринишдагина белгиланган вазн меъёрини бажара олган. У ортиқча 110 грамм вазнни 30 дақиқа ичида ўз танасидан ҳайдай олган.

UFC Vegas 34. Тарози натижалари

Асосий кард:

Жаред Каннонье (83,91 кг) – Келвин Гастелум (84,36 кг)

Клэй Гуида (70,3 кг) – Марк Мадсен (70,76 кг)

Паркер Портер (118,84 кг) – Чейз Шерман (116,12 кг)

Тревин Жонс (61,23 кг) – Сайидёқуб Қаҳрамонов (62,82 кг)

Винс Пичел (70,53 кг) – Остин Хаббард (70,76 кг)

Александр Пантожа (57,15 кг) – Брэндон Ройвал (56,92 кг)

Прелуим кард:

Остин Линго (65,99 кг) – Луис Салданья (66,22 кг)

Брайан Келлехер (61,68 кг) – Доминго Пиларте (61,68 кг)

Беа Малецки (61,23 кг) – Жозиане Нунес (61,68 кг)

Уилльям Найт (93,44 кг) – Фабио Черант (92,98 кг)

Рузвельт Робертс (70,08 кг) – Игнасио Бахамондес (69,85 кг)

Саша Палатников (77,11 кг) – Рамиз Брахимай (77,56 кг).

186