Қаҳрамонов UFC`даги дебют жанги учун вазн қила олмади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қаҳрамонов UFC`даги дебют жанги учун вазн қила олмади

ByМухбир

Avg 22, 2021

Хабарингиз бор, бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда UFC Vegas 34 турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, оқшомнинг асосий карди доирасидаги жангда ҳамюртимиз Саидёқуб Қаҳрамонов америкалик Тревин Жонсга қарши октагонга кўтарилади. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, тарозидан ўтиш маросимида Қаҳрамонов белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. У меъёрдан 2.5 фунт кўп вазн кўрсатган. Яна ҳам аниқроғи, Сайидёқуб – 62,82 кг, Тревин Жонс – 61,23 кг тош босган. 

Жанг бекор қилинмайди, лекин юртдошимиз ўз гонорарининг 20 фоизини Жонсга беришга мажбур бўлади. Ўзи аслида Қаҳрамонов Жонснинг рақиби жангга чиқа олмаслиги маълум бўлгач, қисқа фурсатда жангга розилик берганди.

 

!–noindex–>

299