• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Хитойда уч нафаргача фарзанд кўришга рухсат берилди

ByМухбир

Avg 22, 2021

20 август куни Хитойнинг Бутунхитой халқ вакиллари конгресси (парламент) доимий қўмитаси фуқароларга уч нафаргача фарзанд кўришга рухсат берди. Бу ҳақда “ТAСС” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу фармон “Aҳоли ва туғилишни режалаштириш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришлар доирасида қабул қилинган.

Унга кўра, давлат аҳоли ўртасида никоҳ сони ортиши ва болаларнинг туғилишига кўмаклашмоқчи. Бундан ташқари, давлат болали ёш оилаларга молиявий, солиқ, суғурта, таълим ва уй-жой имтиёзларини жорий этади. Шунингдек, ота-оналарнинг ёш авлоднинг туғилиши, тарбияси ва таълим хизматлари харажатларини камайтиради.

Маҳаллий ҳокимият органлари ва иш берувчилар ёш болаларни тарбиялаётган ходимларга қўшимча таътил беришлари тавсия этилади. Хитой ҳукуматининг режаларида ёш оилаларга субсидияли уй-жой бериш ҳамда уч ёшгача болаларни боқиш харажатлари учун солиқ имтиёзлари бериш масаласи кўриб чиқилади.

95