Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қоидабузарликлар очиқланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган қоидабузарликлар очиқланди

ByМухбир

Avg 22, 2021

Тошкент вилоятида йил бошидан қайд этилган йўл транспорт ҳодисалари таҳлил қилинганда уларнинг 47 фоизи айнан тезлик оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов маълумот берди.

Афсуски йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши ва кўп миқдорда жарима тўлашларига қарамасдан, айрим ҳайдовчилар Тошкент вилояти ҳудудида 10 маротабадан ортиқ фоторадарлар нигоҳига тушмоқда.

Жумладан, суратдаги “TRAIBLAZER” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 40 кун ичида 14 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

Қуйидаги “EQUINOX” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 30 кун ичида 11 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этди.

“CAPTIVA”русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан 40 кун ичида 9 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлиги содир этилган.

“NEXIA”русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам вилоят йўлларида шу қоидабузарликни 15 маротаба содир этган.

170