Жорий йилнинг 21 август куни, кеч соат 20:10да Гулистон шаҳар Дўстлик қўрғони МФЙ ҳудудидаги 4К652-йўлнинг 1-километрида ВАЗ-21011 «Жигули» русумли, давлат рақами 20D 908DA бўлган, Гулистон тумани Бешбулоқ МФЙда яшовчи 1986-йилда туғилган Р.А. бошқарувида бўлган енгил автомобилда ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан Гулистон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилиб, ёнғин қисқа фурсатда бартараф этилган.

Шу ўринда, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳайдовчилардан автомобилларини доимий равишда техник кўрикдан ўтказишларини ва эътиборли бўлишларини сўраб қолади.
Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати
