«Cobalt» ва «ЗИЛ» тўқнашуви оқибати ўлим билан якунланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Cobalt» ва «ЗИЛ» тўқнашуви оқибати ўлим билан якунланди

ByМухбир

Avg 22, 2021

Оммавий ахборот воситаларида деярли ҳар куни юртимизнинг турли ҳудудларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарлар қулоққа чалинади, ачинарлиси, уларнинг аксарияти ўлим билан якун топмоқда. Бу ҳақида “Zamon” нашри хабар бермоқда.

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1004-километрида Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “ЗИЛ”ни йўлнинг белгиланмаган жойидан буради. Оқибатда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Янгисарой маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Cobalt” “ЗИЛ”га урилган.

Оқибатда, “Cobalt” йўловчиси, Қашақадарё вилояти Косон тумани Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилган фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур автоулов салонида бўлган Қарши шаҳри Бешкент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи яна бир шахс оғир даражада тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

70