21 август куни соат 19:06да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Саъдий кўчасида жойлашган вақтинча фойдаланилмаётган бинонинг ички қисмида чиқинди ёнаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:12 да воқеа жойига етиб бориб, соат 19:18 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 19:22 да ёнғин батамом ўчирилган. Ёнғинда тўплаб қўйилган 80 кв.м. майдонда чиқиндилар ёнган
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
