Икки йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтган Мэнни Пакьяо кубалик боксчига ютқазиб қўйди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Икки йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтган Мэнни Пакьяо кубалик боксчига ютқазиб қўйди

ByМухбир

Avg 22, 2021

Профессионал бокснинг яримўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Йорденис Угас (27-4, 12 КО) Лас-Вегасдаги бокс кечасида саккиз йўналишда собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяога (62-8-2, 39 КО) қарши жанг қилди.

Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан кубалик боксчининг ғалабасини қайд этди. Ҳисоб: 115-113, 116-112, 116-112.

Қайд этиш жоиз, бу 42 ёшли Пакьяо учун сўнгги икки йилдаги дастлабки жанг бўлди. Сўнгги бор филиппинлик чарм қўлқоп устаси 2019 йилнинг июнь ойида рингга кўтарилган ва унда Кит Турманни мағлуб этганди.

98