Кар-соқов қизни бир йигит ургани юзасидан ИИББ Расмий маълумот берди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Кар-соқов қизни бир йигит ургани юзасидан ИИББ Расмий маълумот берди

ByМухбир

Avg 22, 2021

Ижтимоий тармоқ ва мессенджерларда жисмоний имконияти чекланган (кар-соқов) қиз ва йигит ўртасидаги келишмовчилик видеоси тарқалди. Унда йигит қизга қўл кўтаргани ҳолати акс этган.

Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўрганилди.

Жанжаллашган фуқароларнинг шахслари аниқланган. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 август куни тахминан соат 08.00 да Чилонзор тумани Шарқ маҳалласи ҳудудида 22 ёшли М.М. ва 27 ёшли У.К. ўртасида пул сабабли жанжал келиб чиққан.

Бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Тергов олди текшируви натижаларига кўра зарур чоралар кўрилади.

122