• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Боливиянинг собиқ президенти қамоқда ўз жонига қасд қилишга уринди

ByМухбир

Avg 23, 2021

Маълум қилинишича, терроризм, давлат тўнтаришига уриниш айбловлари билан ҳибсга олинган сиёсатчи ўзини ярадор қилган. Ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилган. Аёл психиатрик текширувга юборилган. Суд-тергов ҳозирда унинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари ва психологик хусусиятларини ўрганмоқда.Бу ҳақда «Página Siete» нашрига таяниб, «Известия» хабар берди.

Аньеснинг адвокатлари охирги беш ойда қамоқхонада собиқ президентга нотўғри дорилар берилгани, бунинг оқибатида Аньеснинг соғлиғига зарар етказган ва у ўз жонига қадс қилишга уринганини айтган. Адвокатнинг сўзларига кўра, собиқ президентга қамоқхонадан чиқишга рухсат берилмаган, аммо ҳозир унинг аҳволи барқарор.

92