• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда 18 минг долларга гиёҳванд модда сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

ByМухбир

Avg 23, 2021

Маълум бўлишича, вилоят Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Ургут туман Ўрамас маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида яшовчи 29 ёшли Т.И. исмли аёл А. исмли шахсга 1 килограмм 240 грамм «опий» гиёҳванд моддасини сотмоқчи бўлгани аниқланган. Бу ҳақда Cамарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, аёл бунинг эвазига 18 минг доллар олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. Бундан ташқари, гиёҳвандлик моддасини жиноятчига олиб чиқишда ёрдам берган Ш.О. ҳам қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут туман ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

101