UzAuto Motors’га янги директор тайинланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

UzAuto Motors’га янги директор тайинланди

ByМухбир

Avg 23, 2021

“АвтоВАЗ”, “Группа ГАЗ” ва General Motors’да ишлаган европалик мутахассис UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain’га бош директор бўлди.

Бу Андерссон UzAuto Motors АЖ ва UzAuto Motors Powertrain АЖларнинг бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ хабар берди.

Ушбу мутахассис Швеция ҳарбий академиясининг ҳамда Гарвард университетининг олий менежмент программаси битирувчиси, Стокгольм университетининг бизнес бошқаруви бакалаври ҳисобланади.

Автомобилсозлик соҳасидаги фаолиятини 1987 йилдан Швециянинг Saab Automobile AB компаниясида бошлаган.

1993-2009 йилларда харид йўналишида турли раҳбар лавозимларни эгаллаган ва 2001-2009 йилларда General Motors’нинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган.

2009 йилдан 2013 йилгача “Группа ГАЗ” корхонасига президент этиб тайинланади. Бу даврда Андерссон “Группа ГАЗ” бизнесини зарардан барқарор фойдага олиб чиқишга эришган.

2014-2016 йилларда эса “АвтоВАЗ” ОАЖ президенти этиб тайинланади. 

“АвтоВАЗ”дан кейин энг йирик автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган Yazaki Europe, Africa, North & South America корпорациясига 4 йил раҳбарлик қилади.

118