Замминстрнинг иккинчи хотини ва унинг ёнидаги эркак ҳақидаги хабарлар бўйича маълумот берилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Замминстрнинг иккинчи хотини ва унинг ёнидаги эркак ҳақидаги хабарлар бўйича маълумот берилди

ByМухбир

Avg 26, 2021

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори томонидан тўхтатилган бир аёл киши ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган, ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини эканлигини айтиб жанжал кўтарганлар хақида хабар бўйича маълумот берилди . Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув жараёнида қуйидагилар аниқланди.

2021 йил 30 июль куни Учтепа тумани, КХАЙ кўчаси, Жаҳон тиллари университети қаршисида ўтказилаётган махсус рейд тадбирида ЙПХ инспектори томонидан оқ рангли «Некция-3» русумли давлат рақами 01 Х 743 ДБ бўлган автоуловга тўхташ ишораси берилди, бироқ ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан ўз ҳаракатини давом эттирган. Кўрилган чора тадбирлар натижасида мазкур транспорт воситаси КХАЙ ва Фарход кўчалари кесишмасида тўхтатилди.

ЙПХ инспектори томонидан текширилганда транспорт воситаси ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Э.Мадина автотранспорт воситасини техник қайд этиш гувоҳномасидан ташқари бошқа хужжатларни тақдим эта олмаган. Жавобгарликдан қочиб қутулиш мақсадида Э.Мадина ва унинг укаси 1999 йилда туғилган Э.Умидлар ИИО ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган.

Ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан мамурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Ўтказилган текширув жараёнида Э.Мадинанинг ҳеч кайси вазир ўринбосарига алоқаси йўқлиги аниқланди.

«Шу ўринда фуқароларга эслатиб ўтамиз, бировнинг номини сотиб, ўзини кимнингдир қариндоши деб таништириш, жанжал кўтариш орқали жавобгарликдан қочиб қутулиб бўлмайди. Қонун олдида барча баробар!» – дейилади хабарда.

390