Бизнинг вақт билан бугун тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC on ESPN 30 турнири бўлиб ўтади.
Биз учун аҳамиятлиси, оқшомнинг асосий кардида ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов Жеральд Миршертга қарши октагонга кўтарилади.
UFC on ESPN 30 турнирининг марказий жангида ярим енгил вазн тоифаси вакиллари Эдсон Барбоза ва Гига Чикадзе ўзаро октагонда тўқнаш келишади. Барбоза 65,7 кг, Чикадзе эса роппа-роса 66 кг вазн қайд этди.
Асосий кард
Эдсон Барбоза (145 фунт) — Гига Чикадзе (145,5)
Брайан Бэттл (185,5) – Жилберт Урбинья (186)
Рикки Тарсиос (135) – Брэди Хьестанд (135,5)
Кевин Ли (170,5) – Даниэль Родригес (171)
Андре Петроски (185,5) – Майкл Гилмор (184)
Маҳмуд Мурадов (184,5) – Жеральд Миршерт (185).
Прелиум кард
Алессио Ди Кирико (185,5) — Абдул Разак Алхассан (185,5)
Сэм Элви (185,5) — Веллингтон Турман (185,5)
Дастин Жейкоби (203,5) — Даррен Стюарт (204,5)
Жей Жей Олдрич (125) — Ванесса Демопулос (125,5)
Жамал Эммерс (145,5) — Пэт Сабатини (145,5)
Мана Мартинез (140) — Гвидо Каннетти (135,5)

