Фоҳишалар жазога тортилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фоҳишалар жазога тортилди

ByМухбир

Sen 6, 2021

Қашқадарё вилоятида ИИБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида қатор профилактик тадбир ўтказилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятда қатор ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар эрта аниқланиб, қонунбузарликнинг олди олинмоқда. Жумладан, Косон туманда яшовчи Д.Х., Қарши туманида яшовчи Р.Ф., М.Г.лар, Қарши шаҳрида яшовчилар Ҳ.Ф., Х.Ш. ҳамда И.М.лар фоҳишалик билан шуғулланаётгани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий қамоқ ва жарима жазоси тайинланди.

50