Ховос туманида ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ховос туманида ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетди

ByМухбир

Sen 6, 2021

2021 йил 3 центябр куни соат 00:10 ларда Ховос тумани “Соҳибкор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи A-376 автомобил йўлининг 205 км «Қўқон-Жиззах» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган кулранг “Нехиа-2” русумли автомашина, Ховос тумани “Соҳибкор” маҳалласи ҳудудида жойлашган карер ишчисини автоуловнинг олди қисми билан уриб юбориб ЙТҲ содир этган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетиб яширинган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, пиёда олган тан жароҳатларининг оғирлигидан воқеа жойида вафот этган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ушланди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

57