Тўрақўрғон туманида "Спарк" автомобили ёниб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тўрақўрғон туманида «Спарк» автомобили ёниб кетди

ByМухбир

Sen 7, 2021

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 16:00 ларда, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Чусткўприк МФЙ, «Тут» кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган Ф.Қ. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган ва ўт ўчириш хизматига хабар берган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф қилинган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.  

️Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.  

116