Тошкентда ўғил ўз онасини бегона эркакдан рашк қилиб ўлдириб қўйди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда ўғил ўз онасини бегона эркакдан рашк қилиб ўлдириб қўйди

ByМухбир

Sen 7, 2021

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 47 ёшли аёл ўз ўғли томонидан пичоқлаб, ўлдирилди.

Маълум бўлишича, судланувчи жорий йилнинг 16 март куни соат 02:00 да хонадонида ўз онасини бегона эркакдан рашк қилиб, ошхона пичоғини унинг ўнг томон бўйин орқа юзасига санчиб, ўлдирган. 

Сўнгра содир этган жиноятни яшириш мақсадида жасадни ўзи яшаб келган хонадоннинг ертўласига кўмиб кўяди.
Шундан сўнг, қотил 17 март куни маҳалла инспекторига онасини қидириб топишда ёрдам сўраб, мурожаат қилади. Текширувлар натижасида, жасад қотиллик аломатлари бидан топилган.

Қайд этилишича, фарзанди кичиклигида эри билан ажрашган аёл бегона эркаклар билан ўзаро муносабатда бўлиши баъзан уларни уйига олиб келиши ортидан она ва ўғил ўртасида доимий тортишувлар юзага келган.

Жиноятчига нисбатан ЖКнинг 97-модаси 1-қисмига кўра, у айбига тўлиқ иқрор бўлгани, уйланмагани каби ҳолатларни инобатга олиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

85