Сурхондарёда «Сobalt» уриб юборган «Matiz» ағдарилиб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхондарёда «Сobalt» уриб юборган «Matiz» ағдарилиб кетди

ByМухбир

Sen 8, 2021

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 7 сентябрь куни «Matiz» «Сobalt» уриб юбориши оқибатида ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Термиз шаҳри Алишер Навоий ва Денов кўчалари кесишган ҳудудда 7 сентябрь куни «Сobalt» автомобили «Matiz» машинасининг орқа ўнг томонига бориб урган. Оқибатда «Matiz» ағдарилиб кетган.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда

73