Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

ByМухбир

Sen 9, 2021

Яқин орада Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Ташриф давомида ҳамкорлик ҳужжатлари тўплами имзоланиши кутилмоқда, дея хабар берди Turkmenportal.

«Шу муносабат билан Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон бош вазир ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиевга келаси ҳафта ўзбекистонлик ҳамкасби билан Қўшма комиссия йиғилишида имзоланиши режалаштирилаётган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма шартномаларни муҳокама қилишни топширди», дейилади хабарда.

«Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида эришилган келишувлар ва белгиланган узоқ муддатли режалар туркман-ўзбек сиёсий, савдо ва маданий алоқаларини ўзаро манфаатларга жавоб берадиган юқори даражага олиб чиқишга мўлжаллангандир», — дея таъкидлади Туркманистон раҳбари.

90