• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Наманганда 11 ёшли қизалоқ икки машина ўртасида «авария»га учраб, вафот этди

ByМухбир

Okt 8, 2021

2021 йил 4 октябрь куни соат 18:30 ларда, Бурилма-Учқўрғон йўлининг 7 км.да содир бўлган.

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Учқўрғон тумани Ўлжатўпи МФЙ ҳудудида, М-412 русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат вақтида Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 3-синфида ўқиган, 2010 йилда туғилган қиз йўлга чиқиб юбориши оқибатида хайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Нексия-2 русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, иккала автомашиналар орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

84