Жорий йил 9 февраль куни Чуст туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст туманида жойлашган дала ҳовлисидаги молхонани эшик қулфини бузиб кириб, молхонада бўлган нархи 15.000.000 сўмлик 2 бош молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бу хақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда
Маьлум қилинишича, Чуст тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи 4 нафар йигитлар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
