Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди

ByМухбир

Okt 8, 2021

Бугун, 8 октябрь куни соат 09:00да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент тумани Сиҳатгоҳ кўчасида бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:09 да етиб бориб, 09:26 да ёнғин қуршаб олинди ва 09:55да батамом ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғиндан Тошкент тумани Сиҳатгоҳ кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган хонадонлар иморатларининг тахминан 250-300 кв.м майдонда том, шифт қисмлари ва уй-жиҳозлари ёнган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўрайди.

84