• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Блогер Отабек Сатторий билан боғлиқ воқеаларга Журналистлар ижодий уюшмаси муносабат билдирди

Мана бир неча кундирки, Cурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг қамоққа олиниши билан боғлиқ воқеалар мамлакатимиз медиа муҳити, ижтимоий тармоқлар диққат марказида турибди. Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси муносабат билдирди

Бу масала бўйича журналистика соҳасига алоқадор бир қатор нуфузли  ташкилотлар, депутат ва жамоат арбоблари муносабат билдирди. Муносабатларда бу ишда конституцион ҳақ-ҳуқуқ, ҳақиқат, адолат, сўз эркинлигига  ҳурмат ва  очиқлик таъминланиши лозимлигига даъват этилди.

Бош қароргоҳи АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси — CPJ (Commitee to Protect Journalists) Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди.

Ташкилотнинг фикрича, блогер коррупцияга қарши курашгани ортидан сохталаштирилган жиноят иши асосида қамоққа ташланган. Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот “агар товламачиликни исботлайдиган далиллар бўлмаса, мазкур ҳибс воқеаси нафақат хавотирли, балки сўз эркинлигига раҳна солувчи яна бир ҳаракатдир”, деб  ташвиш билдирди.

Бу масалада мавҳумлик ва зиддиятлар кўп. Ички ишлар вазирлиги  берган баёнотдан сўнг баҳс-мунозаралар янада авж олди. Бунга айрим саволлар жавобсиз қолаётгани сабабдир.

135