Самарқандда кўп қаватли уйларнинг қурилишида ишлаётган кўтарма кран қулаб тушди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда кўп қаватли уйларнинг қурилишида ишлаётган кўтарма кран қулаб тушди

ByМухбир

Okt 13, 2021

Самарқандда кўп қаватли уйларнинг қурилишида ишлаётган кўтарма кран қулаб тушди . Бу ҳақда Самарқанд ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

2021-йилнинг 13-октябр куни соат 14:30 ларда Каттақўрғон шаҳрининг Улуғбек Барноев кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйларни қуришда фойдаланилаётган кўтарма кран транспорти юк оғирлигини кўтара олмай қулаб тушган.  

Ҳодиса натижасида кран ҳайдовчиси 1991-йилда туғилган Н.Т. шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши.  

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

107