“Қамчиқ”давонида “Спарк” автомобили сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

“Қамчиқ”давонида “Спарк” автомобили сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетди

ByМухбир

Okt 13, 2021

Шу йилнинг 12 октябр куни соат 18:30 ларда “Қамчиқ” довонининг 240 км. да “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган “Спарк” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл тагидан сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетган.

Зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари, Йўл-патрул хизмати ва Тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келишган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қутқарувчилар томонидан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи чиқариб олиниб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Шундан сўнг махсус автокран ёрдамида сув ўтказувчи иншоотдан автомашина чиқариб олинган. Бу вақтда ЙПХ ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаганлар. Қутқарувчиларнинг тезкорлик билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида икки инсон ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда шифокорлар томонидан енгил тан жароҳати олган иккала фуқарога ҳам уйга жавоб берилган.  

115