Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пул эвазига ўтказган шахсга 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пул эвазига ўтказган шахсга 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

ByМухбир

Okt 14, 2021

Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пул эвазига ўтказган шахсга 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Ижтимоий тармоқларда Андижонда сойлардан бирининг устига ёғочдан кўприк ўрнатиб, одамлардан пул ишлаётган фуқаро тўғрисида видеолавҳа тарқалди

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди

Таъкидланишича, июль ойидаги табиий офат сабаб Аравонсой кўприги авария ҳолатига келган ва кўприкдан ўтиш тўхтатилган. Ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.

10 октябрь куни соат 7:00 ларда Бозорбоши МФЙ Чилонзор кўчасида яшовчи, мукаддам судланган фуқаро Х.Н.Исманов (1986 й.т.) сойга 2 та ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган.

Ушбу ҳолат Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилган. Фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 200-моддалари (Ўзбошимчалик) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Расмий саҳифалар орқали кўприк қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилмагунга қадар ўз хаётларини хатарга қўйиб, сойдан ясама кўприклар орқали ўтмаслик хақида иккала туман аҳолиси огоҳлантирилди.

79