Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЕҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С ўзининг 2021-йил 08-октябр куни туғилган, фарзандини 5.000 (беш минг) АҚШ доллари евазига сотган вақтда ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди
Фуқаро Б.С нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти «Болалар уйи»га топширилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
