Ўзбекистон МТЖ - "Зенит" клубига мағлубиятга учради - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Ўзбекистон МТЖ – «Зенит» клубига мағлубиятга учради

ByМухбир

Fev 13, 2021

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси айни кунларда Дубай шахрида ўқув-машқулот йиғини олиб бормоқда. Кеча 12 феврал куни, Россиянинг «Зенит» клубига қарши Nas спорт мажмуасида ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Бу хақда Ufa.uz хабар берди

Учрашувнинг 17-дақиқасида Андрей Мостовой питерликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси дарвозаси яна учта бор ишғол этилди.

52-дақиқада Станислав Крапухин жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, 68-дақиқада Мостовой дублни нишонлаган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 80-дақиқада Данил Шамкин якуний ҳисобни ўрнатди — 0:4.

Ўртоқлик учрашуви
12 февраль, жума
Ўзбекистон — «Зенит» (Россия) 0:4
Голлар: 0:1 – 17 Мостовой, 0:2 – 52 Крапухин, 0:3 – 68 Мостовой, 0:4 – 80 Шамкин.
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ҳожиакбар Алижонов (Мурод Холмуҳаммедов, 62), Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Қобилов (Игор Голбан, 76), Фарруҳ Сайфиев, Лутфулла Тўраев (Акмал Мозговой, 36), Одилжон Ҳамробеков (Нурилло Тўхтасинов, 71), Санжар Қодирқулов, Вагиз Галиулин (Азиз Турғунбоев, 36), Ойбек Бозоров (Ҳожимат Эркинов, 36), Темурхўжа Абдухолиқов (Миржаҳон Мираҳмадов, 62).

133