• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда қиз бола ўзини поезд остига ташлади

ByМухбир

Fev 13, 2021

Тошкентдаги  «Ялангач» ва «Салар» стансияларнинг оралиғида ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган қиз ўзини поезд остига ташлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда у шифохонада. Тергов органлари томонидан юқоридаги ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маьлум қилинишича, хозирда яна бошқа содир бўлган воқеа юзасидан мутасаддилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Яъни, жорий йилнинг 8 феврал куни пойтахтимизнинг Яшнобод туманида, тартибга солинмайдиган темир йўл кесишмаларидан бирида тепловоз ва «Cobalt» русумли автомашина иштирокида тўқнашув содир бўлди. Натижасида ҳеч ким жабрланмади ва ҳозирда юз берган ҳодиса тафсилотлари Тошкент шаҳар ЙҲХБ ИИББ томонидан ўрганилмоқда.

Бундай ҳолатларнинг такрорланишини ҳисобга олган ҳолда, шуни маълум қиламизки, тегишли таркибий тузилмалар, ташкилотлар ва жойлардаги мутасаддилар томонидан мунтазам равишда темир йўл яқинида истиқомат қилувчи аҳоли ва transport воситалари егалари билан темир йўлда хавфсизликка риоя етиш тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Профилактик суҳбатлар, қатор учрашувлар, мавзу доирасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, айниқса, бу борада мактаб ўқувчилари ва ўсмирлар билан ишлашга алоҳида еътибор қаратилмоқда

183