Жахонгир Ортиқхўжаев — «Агар битта дарахтга тегилса, ўша куни ишдан кетаман» (видео) - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Жахонгир Ортиқхўжаев — «Агар битта дарахтга тегилса, ўша куни ишдан кетаман» (видео)

“Мовий гумбазлар” ресторани яқинидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчилик вакиллари билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Истиқлол” мажмуасини барпо этиш масаласига оид учрашуви бошланди.

Маълум қилинишича, «Истиқлол» мажмуаси мустақилликнинг рамзини акс эттирувчи стелла барпо этилишини кўзда тутади, бошқа ҳеч қандай қурилиш иншоотлари бўлмайди.

Ҳоким мустақилликнинг 30 йиллигига аталган мажмуа қурилиши учун танланган Марказий универмаг ёнидаги хиёбонда бирорта ҳам дарахтга зиён етказилмаслигини таъкидлади.

«Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади. Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак – деган Ортиқхўжаев

130