18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилганлар жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилганлар жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

ByМухбир

Fev 13, 2021

» Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги қонун қабул қилинди

Қонун билан 18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди.

Унга кўра, Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан жинсий алоқага киришиш уни моддий қийматликлар ёки мулкий имтиёзлар билан таъминлаш орқали

Ўн саккиз ёшга тўлганлиги маълум бўлган ўн олти ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс билан моддий қадриятлар ёки мулкий манфаатлар билан таъминлаш орқали жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда қондириш, –

Бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширган шахслар, уч юз соатгача мажбурий жамоа хизмати ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

174