2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган — Бош прокуратура - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган — Бош прокуратура

ByМухбир

Fev 14, 2021

Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд. сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

Прокуратура органлари томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг қопланиши таҳлил этилди.

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийиб 443 млрд. сўм қарздорлик мавжуд бўлган, бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд. сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган, холос.

Маълумот учун: тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд. сўми нақд пул, 10,7 млрд. сўми ер бериш, 39,2 млрд. сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд. сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.

241