Ижтимоий тармоқда «ЙҲХБ автомобили ЙТҲга учради» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати маьлумот берди
Маьлум қилинишича , жорий йилнинг 14 февраль куни соат 01:00ларда навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заргарлик-Қатортол-2 кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган, Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.А. бошқарувидаги ЙҲХБга тегишли бўлган «Ласетти» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган О.Э. бошқарувидаги яна бир «Ласетти» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган
.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
