Янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб бериладиган бўлди! - Шерзод Шерматов - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Noy 26th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб бериладиган бўлди! – Шерзод Шерматов

Халқ таълим вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича , эндиликда девелоперлар ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

Ўтган йили Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Дўрмон йўллари кесишмасидаги уй-жой комплексларига Президентимиз ташрифлари вақтида янги комплексга мактаб зарурлиги сабабли, қурувчи компания томонидан давлат мактаби ҳам қуриб бериладиган бўлган эди. Ҳозирги кунда эса янги 990 ўринли замонавий мактаб битмоқда.

Давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу ижобий тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича Президентимиз томонидан ҳудудлар раҳбарларига қўшимча топшириқ бўлди. Яъни, ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

Бир томондан, бошида қурувчи компаниянинг харажатлари кўпайгандек кўринсада, келгусида компания ушбу уйлардаги аҳоли яхши мактабга яёв чиқа олишини инобатга олиб янги квартираларини бошқа жойдаги квартираларга нисбатан яхшироқ нарҳга сота олади ва харажатларини қоплаб кетади.

Бу эса ўз навбатида мактабларга ажратилаётган инвестиция дастуридаги мавжуд маблағлар доирасида узоқроқ ҳудудлардаги кўпроқ мактабларни капитал таъмирлашга имконият беради. Чунки вилоят марказида 1 та янги мактаб қуришга кетадиган харажат ҳисобига туманларда камида 10-15 та мактабни зўр қилиб капитал таъмирласа бўлади.

ОАВ ва жамоатчилик вакиллари ушбу яхши тажрибани бемалол жойига бориб кўриб, қурувчи ва девелопер компаниялар орасида кенгроқ тарқатиб, жойлардаги бошқа янги қурилишларда ҳам назоратга олишга ёрдам беришса, нур устига аъло нур бўлар эди.

128