Малика савдо мажмуаси ,Пойтахт бизнес маркази ва Билдирсой оромгоҳи сотилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Jum. Yan 27th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Малика савдо мажмуаси ,Пойтахт бизнес маркази ва Билдирсой оромгоҳи сотилди

ByМухбир

Yan 17, 2022

«Малика» савдо мажмуаси — 125 млрд сўмга, Пойтахт бизнес маркази — 164 млрд сўмга, «Билдирсой оромгоҳи» канат йўли билан бирга — 107 млрд сўмга сотилган.

Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланди.

Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда “Quadro IH DMCC” (БАА) компанияси 164,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6,0 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;

“Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда “Premium Prime Service” МЧЖ 125,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан;

“Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда “Ulkan Mulk” МЧЖ 107,0 млрд. сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Шунингдек, дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя қилинади

81