Намойишга чиққан тадбиркорлар Олий Рада ва президент Зеленскийнинг офисига бостириб киришга ҳаракат қилди. Полиция уларнинг йўлини тўсди.
Ишбилармонлар солиқ имтиёзлари, назорат-касса машиналаридан фойдаланишнинг соддалаштирилган тизими тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш ва солиқ кодексидаги бошқа енгилликларни талаб қилмоқда.
Фаол намойишчилар қўлга олинди, полиция кўзни ёшлантирувчи газ қўллади.
