Жорий йилнинг 24 январь куни Янгийўл шаҳрида йўлни белгиланмаган қисмидан уяли алоқа воситасидан фойдаланган ҳолда кесиб ўтаётган пиёда Ж.А., шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд ЙПХ инспектори, сафдор М.Муратовнинг эътиборини тортади ва пиёдага чора кўриш мақсадида тўхтатади.
Планшет ёрдамида фуқаронинг шахси текширилганда у – 1997 йилда туғилган фуқаро Ж.А. эканлиги ва Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан айбланиб, Андижон вилояти ЖИБ Булоқбоши тумани суди томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланади.
Қидирувдаги шахс тегишли тартибда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларига топширилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати
